23:58 / 08.05.2020
2 402

“Саҳоват ва кўмак” - халқимизнинг азалий қадрияти

“Саҳоват ва кўмак” - халқимизнинг азалий қадрияти
Карантин даврида аҳолини ижтиомий қўллаб-қувватлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг эҳтиёжманд қисмига ҳомийлик асосида коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни бартараф этилишига кўмаклашиш шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларга кундалик озиқ-овқатлар марказлашган тартибда етказилиши таъминланмоқда.
Бундай хайрли ишлар куни кеча Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан Андижон туманида туман прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилди.

Хусусан, имконияти чекланган икки нафар фуқарога махсус аравачалар, шунингдек, 10 дан ортиқ оилаларга кундалик егуликлар улашилди.

Шу кунга қадар, Бюронинг Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан 130 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёрдам қўли узатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, 211 нафар истеъмолчиларнинг 57 млн 245 минг сўмлик, электр энергияси, табиий газ ҳамда маиший чиқинди хизматларидан бўлган қарздорликлари ҳомийлик асосида тўлаб берилди.
Бюронинг барча бўлимлари томонидан бундай саҳоват тадбирлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси
Андижон вилояти бошқармаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Саҳоват ва кўмак” - халқимизнинг азалий қадрияти