03:23 / 17.05.2020
10 954

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

Ҳалок бўлган икки аёл ким?
Сардоба фожиаси оқибатида қурбон бўлган олти фуқаронинг рўйхати ҳамон эълон қилинмади.
Мен дарров ҳалок бўлган аёллар ҳақида ўйлай бошладим. Фарзандлари бормикан? Уларни қутқараман деб ҳалок бўлдимикан? Фарзандлари бўлса, нечта бола "шум етим" бўлди? Уларнинг тақдири... Балки болалари йўқдир.

Қурбонлар шахсини билмаганимиз учун, турли тахминлар қилаверамиз...
Умуман, инсоний йўқотишлар энг оғири, ўрни тикланмайдигани ва кўп тақдирларга таъсир ўтказадигани.
Аллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин!

P. S.: Сардобада ҳалок бўлган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари йўқ.

Ички ишлар бошқарма бошлиғи Шавкат Мавлоновнинг маълум қилишича, ҳалок бўлган аёлларнинг бири 1955 йилда туғилган, фожиа пайти турмуш ўртоғи билан далада бўлган. Турмуш ўртоғи иккиси вафот этган. Вояга етмаган фарзандлари йўқ.

Иккинчи аёл ногиронлиги бўлгани туфайли вақтида қочиб чиқа олмаган. Унинг ҳам вояга етмаган фарзандлари йўқ.
Ҳалокат пайти бошқа-бошқа жойларга тушиб қолган барча оилалар ҳозирда ўзаро топишган.

Шаҳноза Соатова

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳалок бўлган икки аёл ким?