date
views 4 899

Чироқчида электрдан кўз илғамас ўғирлик аниқланди

Чироқчида электрдан кўз илғамас ўғирлик аниқланди
Орамизда ақли яхши ишлайдиган, янгиликлар яратадиган юртдошларимиз борлигини ўйласак қувонамиз. Аммо улар яратаётган янгилик мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиш ўрнига, унга зарар келтираётган бўлса-чи? Бу энди асло қувонарли эмас.

МИБ бундай фуқароларимизга жазо кўради. Жорий йилнинг 15 май куни Чироқчи тумани Паканди МФЙ Паканди қишлоғида яшовчи фуқаро Д.С. хонадонида ўрнатилган электр ҳисоблагичга кирувчи кабелни кўз билан илғаб бўлмас шароитида арчиб электрэнергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Бир қарашда бир бирига уланган кабеллар билинмайди. Дастлаб, тан олишни истамай, шовқин кўтармоқчи бўлган истеъмолчи, исботлаб берилгандан сўнг, Бюро ходимлари олдида жим қолди ва қилган қинғир ишини ўзи бартараф қилишга киришди.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.

Олимжон Маҳмудов
МИБ Чироқчи туман бўлими бошлиғи
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида электрдан кўз илғамас ўғирлик аниқланди