“Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (320-сон, 22.05.2020 й.).
Президентнинг ПФ-5984-сонФармони билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди.
Шунга кўра, Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади (низомнинг 66-67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кундан кучини йўқотади).
Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).
ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.
Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди