
Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, Хоразм вилоят давлат солиқ инспекциясининг 18.05.2020 йилдаги 29795-сонли қарорига асосан қарздор “XORAZM PAXTA URUG`CHILIGI” МЧЖдан 707.878,9 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 21.05.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонунда белгиланган тартибда тарафларга юборилган.
Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “XORAZM PAXTA URUG`CHILIGI” МЧЖнинг “XORAZM TEX” МЧЖдан дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган ва 20.05.2020 йилда давлат ижрочиси томонидан ундирувни қарздор юридик шахснинг дебиторлик карзига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор “XORAZM PAXTA URUG`CHILIGI” МЧЖнинг дебитор қарздори бўлган “XORAZM TEX” МЧЖНИНГ АТБ “Агробанк” Хонқа туман филиалидаги тегишли ҳисоб рақамига банд солинган ва инкассо топшириқномаси кўйилган.
Жорий йилнинг 22 май куни “XORAZM TEX” МЧЖ ҳисоб рақамидан 707.878,9 минг сўм миқдоридаги пул маблағи бўлим депозитига ундирилиб, ундирилган пул маблағи шу куннинг ўзида давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди ва ижро ҳужжати тўлиқ тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар