13:47 / 28.05.2020
4 292

Касалликни қаерда, кимдан юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаяпти — Нурмат Отабеков

Касалликни қаерда, кимдан юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаяпти — Нурмат Отабеков
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3396 нафарни ташкил этмоқда. 27 май куни 32, жами 2668 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 714 бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Карантин тадбирлари давом этяпти. 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб қолмоқда. «Яшил» ҳудудга айланган Навоий вилояти ҳозир «қизил», куни кеча эса Бухоро вилояти ҳам яна «қизил» ҳудудга айлангани, касаллик вилоятга кириб келгани ҳақида хабар топдик.

Энг ачинарлиси, аҳоли орасида касалликка чалинганлар аниқланяпти. Уларнинг қаерда, кимдан касаллик юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаяпти. Бу эса касалликка чалинганлар, касаллик манбаи атрофимизда эканидан далолат. Ҳар биримиз кўчага чиққандан кейин оиламиз бағрига соғлом қайтиб келиш ҳақида ўйлашимиз керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касалликни қаерда, кимдан юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаяпти — Нурмат Отабеков