21:18 / 10.06.2020
4 360

Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда ниқоб тақмасдан юрса бўладими?

Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда ниқоб тақмасдан юрса бўладими?
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов 10 июнь куни бўлиб ўтган брифингда мамлакатдаги «яшил» ҳудудларда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти масаласида берилган саволга жавоб қайтарди.
Фуқаролар томонидан «‘яшил’ ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?», деган савол йўлланган.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш;
- фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиши;
- уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
- антисептик воситалардан фойдаланиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги шаҳар ва туманлар 11 майдан бошлаб ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ равишда «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилмоқда. 6 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистондаги 26 та туман ва шаҳар «қизил», 29 таси «сариқ» ва 148 таси эса «яшил» ҳудуд бўлиб турибди. Мамлакатдаги карантин режими 15 июнгача узайтирилган ва барча ҳудудларда бир қатор чекловлар сақлаб қолинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги «яшил» ҳудудларда ниқоб тақмасдан юрса бўладими?