21:55 / 24.06.2020
2 213

Бугун Ўзбекистонда 125 бемор тузалди

Бугун Ўзбекистонда 125 бемор тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна 10 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан тузалиб чиққанлар сони 4685 нафарга етгани ҳақида хабар қилди.

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Тузалганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 59 ёшда, энг кичиги эса 20 ёшда.

Эндиликда, Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.
Бундан олдинроқ, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар, Андижон, Бухоро ва Самарқандда жами 9 нафар тузалиб чиққани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни 110 нафар киши коронавирусдан тузалиб чиққанди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Ўзбекистонда 125 бемор тузалди