23:49 / 25.06.2020
3 517

Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд қайд этилди

Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида яна 102 бемор касалликдан соғайгани ва бугун кун давомида 192 бемор тузалиб чиққани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Аввал ҳабар берганимиздек, 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди.
Бугун юртимизда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди», дейилади хабарда.

Бунгача кун давомида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 47 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, жами 90 нафар бемор касалликдан соғайгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 23 июнь куни 110 нафар, 24 июнь куни эса 125 нафар бемор соғайиб чиққанди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд қайд этилди