Мустақиллик байрами арафасида 852 нафар шахс афв этилди

Мустақиллик байрами арафасида 852 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ҳамда тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

«Ўзбекистон 24» телеканали хабар беришича, фармон асосида жами 852 нафар шахс афв этилган.

Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади. Яна 115 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилади.

Бундан ташқари, 52 нафар шахсга тайинланган жазо енгилроқ жазога алмаштирилади, 81 нафар маҳкумнинг эса озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 7 нафар чет эл фуқароси, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 63 нафар шахс ҳам бор.

Маълумотларга кўра, афв этилганларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари аёллар, 37 нафари эса 60 ёшдан ошган эркаклар ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар