Коронавирусни 25 сонияда бутунлай йўқотиш мумкин

Коронавирусни 25 сонияда бутунлай йўқотиш мумкин
Фото: «iStock»
Бостон университети юқумли касалликлар миллий лабораторияси олимлари (NIEDL) «Signify» компанияси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини 25 сонияда йўқ қилиш усулини кашф этишди.

Таъкидланишича, махсус чироқнинг ультрабинафша нурлари SARS-CoV-2 фаоллигини тўхтатади. Тажриба чоғида мутахассислар вирус билан зарарланган материални турли дозадаги ультрабинафша нурлар билан ишлов беришган. Бир квадрат сантиметрга 5 мегажоуль дозада таъсир ўтказганда коронавирус тарқалиши олти сонияда 99 фоизга камайиши аниқланди. Бир квадрат сантиметрга 22 мегажоуль доза таъсирида эса вирус 25 сонияда тўлиқ йўқ қилинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар