17:33 / 30.06.2020
3 559

1 июль куни Москвадан чартер рейс келади

1 июль куни Москвадан чартер рейс келади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича эртага, 1 июль куни Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейс келади.

️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси келди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 июль куни Москвадан чартер рейс келади