
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 97 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун кун давомида жами 312та янги ҳолат қайд этилди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 174 нафар бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6425 нафарни ташкил этмоқда, икки киши вафот этиб, жами ўлимлар сони 31тага етди.
Айни вақтда шифохоналарда 3252 бемор даволанмоқда. Шундан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.
КоронавирусЎзбекистонда КасалланишТошкент шаҳриДаволанаётган БеморларСоғлиқни СақлашЯнги Ҳолатлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар