22:33 / 08.07.2020
3 686

Анвар Алимов: "Коронавирус занжирини 20 кун ичида 95-99 фоизга узамиз"

Анвар Алимов: "Коронавирус занжирини 20 кун ичида 95-99 фоизга узамиз"
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида мутахассислар 10 июлдан жорий этилаётган карантин чоралари ҳозирги вақтда жуда зарурлигини қайд этишди.

«Агар биз карантин қоидаларини юртимизнинг барча ҳудудларида 20 кунга жорий қилиб, унга тўлиқ амал қилиб ўтказадиган бўлсак, биз касаллик тарқалиши занжирини 90-95 фоизга узиб қўямиз. Аммо ҳозир нима бўляпти? Фаолият кетяпти, ҳар куни эшитасиз: бугун бу бозор ёпилди, бугун у бозор ёпилди. Бироқ занжир узилгани йўқ. Бозор бир ҳафта ёпилиб яна ишлайди, занжирни узишнинг иложи бўлмаяпти. Шунинг учун тўғри тушиниш керак, биз 20 кунга ҳамма фаолиятни тўхтатиб, занжирни узадиган бўлсак, касалликнинг тарқалиш даражасини жуда камайтиришга эришамиз», деди Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов.

Шунингдек, мутахассис Ўзбекистонда касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига ўртача 35 кишига тўғри келиши, ўлим кўрсаткичи эса 0,3 фоизни ташкил этаётганини ҳам маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Анвар Алимов: "Коронавирус занжирини 20 кун ичида 95-99 фоизга узамиз"