18:17 / 11.07.2020
2 013

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 4800дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 4800дан ошди
«2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бугун Жиззах вилоятида 10 нафар бемор соғайгани тасдиқланиб, жами тузалганлар 7540 нафарга етган.
Ўзбекистонда 4806 нафар бемор COVID-19`дан даволанмоқда.

Бундан олдин, соат 10:00 ҳолатига касаллик аниқланганлар сони 179 кишига ортгани хабар қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 4800дан ошди