22:04 / 12.07.2020
2 633

Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсуфалиев хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 8 та муассасада коронавирусга тест топшириш мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Ўзбекистон 24» телеканалидаги тўғридан-тўғри эфир вақтида гапириб ўтган.

"Бугунги кунда республикада 43 та давлат агентликлари таркибидаги лаборатория фаолият кўрсатяпти. У ерда 92 та ПЗР лаборатория мавжуд. Бу дегани, охирги харид қилган 45 та ПЗР лабораториямиз 2 баравар кўпайтирилди. Ва у ерда тест топшириш бепул. Лекин ҳозирги пайтда биз хусусий секторни қўшяпмиз, бу ишга жалб қиляпмиз. Бугунги кунда бизда 8 та хусусий секторда фаолият кўрсатаётган муассасамиз бор. Улар, албатта, ҳозирги кунда пуллик хизмат кўрсатади ва аҳолидан тегишли тест намуналарини олади".

Юсуфалиев, шунингдек, давлат ва хусусий сектордаги муассасаларда тест олишда хизмат кўрсатиш сифати, тестларнинг жавоб чиқиш муддати ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Энди тўғрисини айтишимиз керак, мана охирги кунларда касалланиш кўпайишини инобатга олиб тест жавоби чиқиши муддати давлат секторида хусусий секторга нисбатан сал секинлашди. Чунки жуда кўп касалларнинг кўпайгани ҳисобига. Лекин шу билан бирга, уларнинг сифати бир хил», — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ўзида коронавирус белгилари кузатилаётган бўлса-да, тест топшира олмаётганини ёзиб қолдирган, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эса хусусий клиникаларга коронавирусга тест олишни тўхтатиш ҳақида топшириқ берилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди