12:45 / 13.07.2020
3 320

Карантин ҳудудида бир кишига кунига 67-70 минг сўмлик егуликлар берилмоқда – Анвар Алимов

Карантин ҳудудида бир кишига кунига 67-70 минг сўмлик егуликлар берилмоқда – Анвар Алимов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов навбатдаги брифинг чоғида карантин ҳудудидаги таъминот ҳақида сўзлаб берди.

«Карантин ҳудудларида касалликка чалинган беморлар билан ишловчи шифокорлар 14 кун учун 25 млн сўм, ҳамширалар 15 млн сўм, кичик тиббий ходимлар 10 млн сўм иш ҳақи олишмоқда. Ҳар 14 кунда улар тўлиқ алмашадилар ва кузатув остида бўладилар.

Карантин ҳудудидагилар таъминотига келадиган бўлсак, уларга ҳар куни аутсорсинг асосида 67 минг сўмдан 70 минг сўмгача қийматда озиқ-овқатлар етказиб берилмоқда
», деди штаб аъзоси Анвар Алимов.

Маълумот учун, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 55 гектар ҳудудда барпо этилган «Ўртасарой» карантин ҳудуди 20800 ўринга мўлжалланган. Махсус изоляция хоналарида 4 киши даволаниб, профилактика қилинади. Хоналар барча тиббиёт жиҳозлари ва санитария-гигиена воситалари билан жиҳозланган. Шунингдек мажмуада овқатланиш, лаборатория, тиббиёт ходимлари учун тураржойлар, реанимация бўлимлари ва карантин учун махсус хоналар ҳам барпо этилган. 3467 контейнердан иборат мажмуа электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ва бошқа коммуникация тармоқларига уланган.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Ўртасарой» карантин мажмуасида сақланаётган шахсларнинг норозилиги акс этган видео тарқалган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, махсус комиссия қарорига кўра Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга карантин қоидалари кучайтирилган 10 июлдан бошлаб Ўртасаройдаги карантин ҳудудида сақланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни мақбуллаштириш вазифаси топширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин ҳудудида бир кишига кунига 67-70 минг сўмлик егуликлар берилмоқда – Анвар Алимов