18:40 / 23.07.2020
2 348

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 мингдан ошди
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 6 ҳудудида жами 130 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 10002 нафарга етди.

Тузалганлар (+130)
Тошкент шаҳрида 48 нафар;
Навоий вилоятида 27 нафар;
Сирдарё вилоятида 21 нафар;
Наманган вилоятида 20 нафар;
Қорақалпоғистонда 7 нафар;
Жиззах вилоятида 7 нафар.
Бугун ҳозирча 324та янги ҳолат аниқланди ва жами ҳолатлар сони 18703тага етди.

Янги ҳолатлар
Тошкент шаҳрида 102 ҳолат;
Сурхондарё вилоятида 84 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 34 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 34 ҳолат;
Наманган вилоятида 16 ҳолат;
Бухоро вилоятида 19 ҳолат;
Қорақалпоғистонда 15 ҳолат;
Фарғона вилоятида 13 ҳолат;
Тошкент вилоятида 7 ҳолат.
Бугун 19 июль куниТошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган 55 ёшли Р.Ш ва 18 июль куни шу клиниканинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган 82 ёшли М.К вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 100тага етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 601 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилган, кун давомида 351 бемор касалликдан соғайгани тасдиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 мингдан ошди