19:40 / 23.07.2020
5 611

Карантин чекловлари узайтирилади. Президент махсус комиссия таклифига розилик билдирди

Карантин чекловлари узайтирилади. Президент махсус комиссия таклифига розилик билдирди
Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатда пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Хусусан, ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони 18 минг 700 нафардан ошгани, вазият ҳамон жиддий бўлиб қолаётгани таъкидланган.

«Аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бормоқда. Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, охирги 10 кунда 4та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, уларни зарур дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам тизими ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берган эдим. Бугун ҳисоботларни эшитамиз», деган давлат раҳбари.

Президент бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланиши, бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарурлигини қайд этган.

«Шу муносабат билан, шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев ҳозиргача амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритар экан, охирги кунларда коронавирусни даволаш учун қўшимча 46,5 мингта ўрин ажратилгани, яна 31 мингта ўрин ташкил этилиши, 397та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилингани, бир ой муддатда яна 409та машина жойларга етказилишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан 10 июлдан 1 августгача бутун республика бўйлаб қатъий карантин жорий этилганди. Эндиликда комиссия карантин қачонгача узайтирилишини эълон қилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин чекловлари узайтирилади. Президент махсус комиссия таклифига розилик билдирди