22:53 / 23.07.2020
3 389

“Музлатгичли машина” операцияси фош бўлди

“Музлатгичли машина” операцияси фош бўлди
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди.

Яъни фуқаро М.И. режасига асосан, унинг номига хориждан олиб келинган “HYUNDAI PORTER II русумли музлатгичли юк автомашинаси” учун амалдаги божхона қонунчилиги талабларига кўра 348 миллион сўм қийматида имтиёз қўлланилиши керак бўлган.

Бироқ кўрик жараёнида ушбу автотранспорт аслида ҳеч қандай музлатгич билан ишлаб чиқарилмаганлиги, оддий юк машинаси юкхонасига музлатиш учун мўлжалланган эски мотор ва музлатгичли машина юкхонаси эшиклари ортилгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2020 йил 16 июл куни соат 16:00 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими бошлиғи А.Хўжамқулов томонидан, ушбу бўлим МИБ катта тезкор вакили Ж.Ашуров, катта инспектори Б.Акрамов, Коррупцияга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бўлими катта тезкор вакили Б.Якубов, ТИФда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гурухи бош инспектори Б.Холиқуловлар иштирокида ҳамда “Термиз” ТИФ божхона пости ходимлари билан хамкорликда ушбу пост худудида юк жўнатувчи Корея Республикасидан “UNION MOTORS CO.LTD” томонидан, юк қабул қилувчи Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Зарабоғ маҳалласи Маликов Илхом Абдилазимович номига олиб келинган “Автомобиль грузовой рефрижераторный марки “HYUNDAI PORTER II” автотранспорт воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 06 мартдаги ПҚ-4230 сонли Қарорига асосан 348 млн 7 минг 823 сўм қийматида божхона тўловларидан имтиёз олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси (1978 йил 02 октябр куни Шеробод туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, АВ3848435 серия рақамли паспорт 05.05.2016 йилда Шеробод тумани ИИБ томонидан берилган) Маликов Илхом Абдулазимович томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштириш учун 22005/15.07.2020/0004389-рақамли БЮД билан мурожаат қилинган.

Ушбу БЮД Хавфни бошқариш тизими орқали қизил йўлакка йўналтирилганлиги сабабли мазкур БЮД нинг 31 графасида кўрсатилган “Автомобиль грузовой рефрижераторный марки “HYUNDAI PORTER II” VIN № КМFZCY7KAHU415855, ЦВ-Белый, грузоподъемность 1000кг, МДВ 133л.с, Тип ДВ-Дизельный, кол.сидяч.мест-6, произ. HYUNDAI Корея – вес: 2900 кг, кол 1 шт”товари божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро И.Маликов томонидан 348 млн 7 минг 823 сўм қийматдаги божхона тўловларидан имтиёз олиш мақсадида хужжатларда рефрижераторли автотранспорт воситаси деб кўрсатиб, эски ва мос келмайдиган синган рефрижератор эшикларини ҳамда устки қопламалари занглаган, эски бўлган музлатиш матор қисмларини транспорт воситасига қўшиб олиб келганлиги маълум бўлди.

Берилган 348 млн 7 минг 823 сўм қийматида божхона тўловларидан имтиёз бекор қилиниб, умумий қиймати 100 млн сўм бўлган “HYUNDAI PORTER II” русумли автотранспорт воситаси қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди ва мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Музлатгичли машина” операцияси фош бўлди