19:50 / 27.07.2020
3 125

Сўх ва Шоҳимардонда кучли ёмғир ҳамда дўл ёғди

Сўх ва Шоҳимардонда кучли ёмғир ҳамда дўл ёғди
Видеодан кадр
26 июлдан 27 июлга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг чекка ҳудудлари ёмғир аралаш дўл ёққан. Табиатнинг ушбу ҳодисаси айниқса Қирғизистон ичида жойлашган эксклавларда кузатилган.

Масалан, қўшни Қирғизистон Республикаси орқали кириб бориладиган Фарғона туманига қарашли «оролча» — Шоҳимардонда кучли ёмғир ёққан, ариқлар сувга тўлиб-тошган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сел тошиб, ҳатто йўлларгача чиқиб кетганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Вилоятнинг Сўх туманида ҳам худди шундай кучли ёғингарчилик бўлиб ўтган. Сўхдаги ёмғир дўлга айланиб, ариқлар ёмғир сувларига тўлган. Ёғингарчиликдан талафот кўрганлар, жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, 28 июль куни ҳам Фарғона водийсининг текислик ҳудудида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўх ва Шоҳимардонда кучли ёмғир ҳамда дўл ёғди