15:11 / 02.08.2020
2 678

Мутахассис коронавирус бепуштликни келтириб чиқариши бўйича саволга жавоб берди

Мутахассис коронавирус бепуштликни келтириб чиқариши бўйича саволга жавоб берди
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда айрим муҳим саволларга жавоб берилди.

- Короновирус узоқ масофага ҳаво орқали тарқалиши мумкинми?
- Йўқ, коронавирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалмайди.
Бу вирус асосан йўталган ёки аксирган пайтда касал одамнинг оғзидан ёки бурнидан сачраган томчилар орқали юқади.

- Ҳомиладор аёлда короновирус касаллиги бўлмаса, туғруқ пайтида эри ёки яқин қариндошлари ҳамроҳлик қилишларига рухсат берилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Туғруқ вақтида ҳамроҳлик эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда чекланиши керак. Шунингдек, туққан аёллар бўлимларига ҳам ташрифлар чекланиши лозим.

Ҳомиладор аёлларга оила аъзолари ва яқинлари билан алоқада бўлиш учун турли хил видеоалоқа воситалардан фойдаланиш тавсияси этилади. Ушбу чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

- Коронавирус инфекцияси юқтирган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?
- Коронавирус касаллигига чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассис коронавирус бепуштликни келтириб чиқариши бўйича саволга жавоб берди