15:06 / 08.08.2020
4 071

Коронавирусли беморларнинг аҳволини яхшилайдиган ягона омил айтилди

Коронавирусли беморларнинг аҳволини яхшилайдиган ягона омил айтилди
Фото: Global Look Press
Арахис, писта, какао ва винонинг таркибидаги ACE2 ферменти коронавирус юқтириб олган беморларнинг аҳволини яхшиламайди.
Бу ҳақда Гамалея номидаги Россия миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург гапириб берди.

«Аслида беморнинг аҳволига таъсир қилувчи ҳеч қандай озиқ-овқат маҳсулоти йўқ», деб огоҳлантирди олим.
«Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволини фақат шу вирусга қаршилик қиладиган антитана енгиллаштириши мумкин холос. Бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди», – деди Гинцбург.

Унинг таъкидлашича, фақат антитана вирусга қарши курашда ёрдам бериши мумкин. У коронавирус билан хасталанган ва шифо топган одамлардан олиниб, беморнинг томиридан юборилади.
«Вирусни блоклаш учун ёнғоқ ёки арахис ейиш эмас, балки тайёр антитана қуйиш мақсадга мувофиқ», - деб тушунтирди олим.

Эпидемия бошланган пайтда одамлар вируснинг юқишини олдини олиш мақсадида оммавий равишда лимон ва занжабилни сотиб олишган эди. Ҳар иккала маҳсулот иммунитетни кучайтирса-да, шифокорлар уларнинг вирусни организмга тушишига тўсқинлик қилмаслигини аниқлашди. Бу саримсоққа ҳам тааллуқли. Маҳсулот фойдали бўлса-да, уни вирусдан сақлаши ёки даволашига умид боғлаш – жуда хатарли. Коронавирус билан боғлиқ вазиятда даволанишни кечиктирмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусли беморларнинг аҳволини яхшилайдиган ягона омил айтилди