Грипп билан оғриётган бемор коронавирус инфекциясини ҳам юқтириб олса, унда касаллик оғир кечиши мумкин. Бу ҳақда Врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «COVID-19 савол-жавоб» дастурида маълум қилди.
«Грипп билан оғриётган бемор қатъий карантин чораларига риоя қилса, унга вирус юқмайди. Бемор грипп билан коронавирусни юқтириб олган бўлса, касаллик оғир кечади. Гриппда иммунитет паст бўлса, касаллик ўтиб кетадиган бўлса, грипп чақирадиган пневмонияга олиб келиши мумкин. Бунда ўпканинг юқори қисмлари зарарланади», — дейди Дилфуза Ҳасанова.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19 инфекцияси кўпинча ўпканинг пастки қисмлари: нафас олишда камроқ иштирок этадиган бўлмаларини шикастлайди. Ёндош касалликлар, табиийки, касаллик кечишини оғирлаштиради.
«Грипп билан оғриган бемор коронавирусга тест топширса, лекин ёлғон манфий жавоб чиқса (30 фоиз эҳтимол), демак, менда касаллик йўқ экан, деб атрофдагилар учун ташувчи бўлиб қолиши мумкин», — деди Врачлар малакасини ошириш институти доценти.
Шу сабабли грипп билан касалланганлар ҳам ўзини изоляция қилиши лозимлиги билдириб ўтди. Ўзини яккалаган бемор гриппдан тўлиқ тузалгач нормал ҳаётга қайтиши мумкинлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади