19:12 / 22.08.2020
3 035

Маҳкумлар жазодан озод этилди

Маҳкумлар жазодан озод этилди
Айни дамда бутун халқимиз ватанимиз мустақиллигининг 29-йиллигини нишонлаш учун катта ҳозирлик кўрмоқда.
Байрам арафасида Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан жорий йилнинг 20 август куни Қизилтепа шаҳрида жойлашган 5-сон жазони ижро этиш колониясида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр судда жазони ўташ вақтида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ўз қилмишини англаб етган, 9 нафар маҳкумлар жазодан озод қилинди. 7 нафари жазоси енгил жазога алмаштирилди. 9 нафар маҳкум ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўз оилалари бағрига қайтарилди.

Халқимизнинг азалий кечиримлилик ва меҳр-мурувват кўрсатиш фазилатлари амалда ўз исботини топмоқда. Шунингдек, сайёр суд жараёнида инсонпарварлик принципига асосан 72 нафар маҳкумларнинг колония тури (жазони ижро этиш тартиби) енгиллаштирилди. Ушбу сайёр суд жараёни ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига зўр туҳфа бўлди.

Суд биринчи навбатда халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш учун қонунчилигимизда белгилаб қўйилган инсонпарварлик тамойилига таянмоқда.
Асосий мақсад суд тизимида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш эканлигини ёдда тутишимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман суди раиси
Ф.Қаҳоров


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумлар жазодан озод этилди