15:08 / 27.08.2020
1 824

Қалбаки маҳсулотларнинг арзон нархига учманг!

Қалбаки маҳсулотларнинг арзон нархига учманг!
Юртимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва қулай рақобатдош муҳитни яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан ҳимояланиб, имкониятлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Аммо орамизда берилаётган имтиёзлар ва енгилликларга қарамай, ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят бўйича йил бошидан жами 344 нафар рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар фош этилиб улардан умумий миқдори 1,5 млрд.сўмлик тавар моддий бойликлари масала қонуний хал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилган.

Бу борада галдаги профилактик тадбир жорий йилнинг 19 август куни вилоятнинг Зангиота туманида ташкил этилди.

Вилоят солиқ органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида айрим жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди.

Текширув жараёнида Зангиота тумани Қатортол МФЙ Турсунқулова кўчаси 23-уйда фуқаро Н.С томонидан ҳеч қандай хужжатларсиз кир ювиш кукунини қадоқлаш цехи ташкил этилгани ва уларни сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.С га тегишли бўлган 11 турдаги 205 дона 5 884 кг жами сўммаси 13 855 200 сўм бўлган тавор моддий бойликлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, шу йилнинг 11 август санасида ўтеазилган навбатдаги профилактик тадбир жараёнида Зангиота тумани Қатортол ҚФЙ худудида фуқаро А.К нинг ҳеч қандай хужжатларсиз белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги маълум бўлди. Текширувда давомида фуқаро А.К га тегишли 1 турдаги 5200 қути, умумий суммаси 20 020 000 сўмлик “Мега” номли кунгабоқар маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятдаги турли савдо комплексларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганларнинг давлат рўйхатидан қай тартибда ўтишлари, юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этишлари лозимлиги ҳақида вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан мунтазам тушунтиришлар берилмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар доим қонун ҳимоясида. Ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлган уддабурон “тадбиркорлар” эса қонун олдида жавоб беришга мажбур.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалбаки маҳсулотларнинг арзон нархига учманг!