07:36 / 28.08.2020
2 337

Антитаначаларни аниқлаш учун қайси тест энг информатив ҳисобланади?

Антитаначаларни аниқлаш учун қайси тест энг информатив ҳисобланади?
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Жумладан, антитаначаларни аниқлаш учун қайси тест тури энг информатив ҳисобланиши ҳақида сўралган.

«Ҳеч бир тест 100 фоиз аниқлик бермайди. Ҳозирги вақтда антитаначаларни аниқлашда энг информатив тест — ИХЛА усули ҳисобланади.
Экспресс-тестлар ҳам юқори аниқликка эга, фақат ташиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилинганда
», деди Оқилов.

Шунингдек, мурожаатчилардан бири ҳар йили кузда оилавий гриппга қарши эмлаш олишини айтиб, бу йил ҳам эмлаш олиш керакми, бу хавфли эмасми, дея сўраган.

«Гриппга қарши мавсумий эмлаш коронавирусга ҳеч қандай алоқадор эмас. Агар ушбу вакцинацияга қарши кўрсатмаларингиз бўлмаса, одатий тартибда олиш мумкин», дея жавоб берди Ҳабибулла Оқилов.

Яна бир мурожаатда эса фуқаро ўз оиласида кекса кишилар борлигини айтиб, болани мактабга юбориш қанчалик хавфли бўлиши ҳақида сўраган.

«Агар фарзандингиз мактабга боришини хавфли деб ҳисобласангиз, онлайн таълим учун ариза ёзишингиз мумкин. Бу қарорни ўқув йили давомида ўзгартиришингиз мумкин бўлади.

Ҳар қандай вазиятда ҳам болага тиббий ниқобдан тўғри фойдаланиш, қўлларни ювиш, санитайзерлардан фойдаланиш ва ижтимоий масофани сақлашни ўргатишингиз керак
», деди штаб аъзоси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Антитаначаларни аниқлаш учун қайси тест энг информатив ҳисобланади?