19:15 / 03.09.2020
2 872

Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди

Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди
Фото: Shutterstock
Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходими Зикрилло Назиров Ўзбекистонга чет эл фуқароларининг келишига оид статистик рақамларни келтириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 748 минг чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу 2018 йилга солиштирганда 26 фоизга кўпни ташкил қилади.

«[2019 йилда] меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 305 нафар чет эл фуқаросига лицензия берилди. 5 130 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи қайд этилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан 2019 йилда 1 млн 615 минг нафар чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга қўйилган.

Чет эл фуқароларининг қонун ёки қонуности ҳужжатларини бузишга бўлган статистикасига тўхталадиган бўлсак, 2018 йилда 7746 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидасини бузган бўлса, 2019 йилда эса 7762 нафарни ташкил этди. 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида бу кўрсаткич 1008 нафар бўлиб, қоида бузилиш ҳолатлари сезиларли камайган
», – деди Зикрилло Назировнинг 3 сентябрь кунги матбуот анжуманида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди