22:08 / 04.09.2020
2 637

“Jizzax Petroleum”нинг 2 нафар ходимига иш ҳақлари ундириб берилди

“Jizzax Petroleum”нинг 2 нафар ходимига иш ҳақлари ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманларарор судида даъвогарлар Ф.Акрамов ва А.Халиловларнинг ишга тиклаш иш ҳақлари ва зарарни ундириш ҳақидаги фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, улар Бюронинг Муборак туман бўлими томонидан қонуний ишга тикланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сабаби, иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганидан ходимлар қонуний тартибда хабардор қилинмаган.

Шу каби меҳнат шартномаси бекор қилингани ёки ходим бошқа ишга ўтказилгани устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун компенсация тўланади. Ана шу маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг миқдори суд томонидан белгиланади. Бироқ бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

ФИБ Косон туманлараро суди ижро варақасида мажбурий прогул вақтлари учун Ф.Акрамовнинг фойдасига 6.588 минг сўм ва А.Халиловнинг фойдасига 12.028 минг сўм ундириш белгиланди.
Ушбу ижро варақаси юзасидан даъвогарларнинг иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.

Шаҳзод Саматов
МИБ Муборак туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Jizzax Petroleum”нинг 2 нафар ходимига иш ҳақлари ундириб берилди