21:30 / 06.09.2020
2 788

Фарзандининг контрактини тўлаётган ота-оналарга солиқ имтиёзи борлиги эслатилди

Фарзандининг контрактини тўлаётган ота-оналарга солиқ имтиёзи борлиги эслатилди
Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин, дея эслатмоқда Адлия вазирлиги.
Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:
- ўз маблағлари;
- жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
- юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:
- талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
- тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
- олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
- паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Эслатиб ўтамиз, пандемия муносабати билан, ОТМларда кундузги таълим шаклида ўқиётган барча талабаларга 10 фоиз чегирма эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандининг контрактини тўлаётган ота-оналарга солиқ имтиёзи борлиги эслатилди