
Жорий йилнинг 09 сентябрь куни Хатирчи тумани Ҳалқ қабулхонаси биносида, вилоят судлари раислари ўринбосарлари томонидан сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда, Хатирчи тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Хаитов мурожаат қилиб, муқаддам жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ҳукми билан унга жазо тайинланганини, ҳозирги кунда ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя этган ҳолда озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётганини маълум қилиб, ушбу жазони муддатидан илгари озод қилишни сўради.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича Хатирчи туманида яшовчи фуқаро А.Нуримов, И.Бабаниёзов, О.Қиличев ва Л.Жўмаевлар мурожаат қилиб, жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилишни сўрашди.
Мурожаатлар мазмунан ўрганилиб чиқиб, ўз ўрнида Хатирчи туман ИИБ бошлиғи томонидан махкум Б.Хаитов, А.Нуримов, И.Бабаниёзов, О.Қиличев ва Л.Жўмаевларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалари жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси С.Бўтаев бошчилигида ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва маҳкум Б.Хаитов, А.Нуримов, И.Бабаниёзов, О.Қиличев ва Л.Жўмаевлар Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
З.Ҳамдамов
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман
суди судья ёрдамчиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман
суди судья ёрдамчиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар