13:43 / 11.09.2020
1 687

Низоларни ҳал қилишнинг суддан ташқари муқобил усули йўлга қўйилади

Низоларни ҳал қилишнинг суддан ташқари муқобил усули йўлга қўйилади
Фото: Сенат матбуот хизмати
Мазкур қонун Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитраж судларининг фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиш, халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг асосий принципларини белгилаш, шунингдек, хорижий инвесторлар, миллий компанияларнинг чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кабиларни назарда тутади.

Сенатор Абдулла Хурсанов қонуннинг зарурати бўйича тушунтириш берди.
«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф-харажатларини қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини белгилаш, шу асосда халқаро шартномаларнинг низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш учун ҳам зарур ҳисобланади», дейди сенатор.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқроқ хорижий капитал киритилган корхоналар мавжуд бўлиб, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун уларнинг манфаатларига хизмат қилади.

«Бу қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши ҳам хорижий, ҳам маҳаллий инвесторлар учун жуда фойдали бўлади. Тадбиркорларнинг вақти, маблағи тежалади. Ишончи мустаҳкамланади. Суд тизимига юклама камаяди. Мамлакатда бизнес муҳити соғломлашади», деди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Мазкур қонун сенаторлар томондина маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун Сенатнинг 3-ялпи мажлисида муҳокама қилинган, қатор концептуал камчиликлар туфайли рад этилган эди. Кейинчалик Парламентнинг икки палатаси ўртасида келишув комиссияси тузилиб, қонун лойиҳаси қайта таҳрирдан ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Низоларни ҳал қилишнинг суддан ташқари муқобил усули йўлга қўйилади