
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда – “Ҳалигача якуний ҳисоб-китоб ва компенсация пули тўлаб берилагни йўқ” сарлавҳа остида хабар жойлаштирилган.
Мурожаатда, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасининг Зангиота тумани бўлими собиқ ходимлари томонидан ҳалигача якуний ҳисоб-китоб ва компенсация пули тўлаб берилмагани баён қилинган.
Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари олиб борилди. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган муддатга мувофиқ, келадиган кунлар учун пуллик компенсация тўловлари жами 477 нафар ходимларга 1.161.639.0 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилган.
Биргина, Бюронинг Зангиота тумани бўлимининг собиқ 32 нафар ходимига 76.443.0 минг сўм маблағларнинг тўланиши тўлиқ амалга оширилган ва 286.097.0 минг якуний ҳисоб-китоб ҳисобланган. Ҳозирда бошқа тўловлар ҳам тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айтиш лозимки, собиқ 477 нафар ходимларга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган якуний ҳисоб-китоб 4.613.353.0 минг сўмни ташкил этиб, тўловлар навбатдаги босқичда амалга оширилади.
Мажбурий ижро бюроси
Тошкент вилоят бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Тошкент вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар