20:35 / 12.09.2020
1 712

Навоийда ҳайдовчининг соқол қўйганига эътироз билдирган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Навоийда ҳайдовчининг соқол қўйганига эътироз билдирган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди
Кадр: Telegram
ИИВ ЙҲХББ 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «ГАИ ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътироз билдирди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат билдирди.

Видеолавҳадаги ҳолат ўрганилганда 5 сентябрь куни соат 09:30 ларда Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Ў.Ҳалимов Spark русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган.

Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг соқол ўстирганлик ҳолатига эътироз билдирган. Ходимнинг ушбу эътирозларини ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Видео тасвир ижтимоий тармоқда тарқалган.

«Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб қўйгани тасвирланган видео тарқалганди. Шундан сўнг прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув бошлаган, Қўқонда эса аёл ЙПХ инспекторига қўл кўтарган қоидабузар ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, Тошкентда ЙҲХББ носоз Nexia ҳайдовчиси воқеани бошқача талқин қилишга урингани тўғрисида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)