
Ургут туманида яшовчи фуқаро Г.Эргашева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Ҳ.Исломовнинг уйидан кетишга мажбур бўлган.
Бироқ вояга етмаган икки нафар фарзандларини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига мурожаат қилган.
Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан Г.Эргашеванинг вояга етмаган 2014 йилда туғилган фарзанди А.Шарофиддиновни ҳамда 2015 йилда туғилган фарзанди Н.Шарофиддиновларни онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 3 август куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими ходимлари томонидан қарздорга вояга етмаган болаларни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган. Лекин қарздор фарзандларини онасига беришдан бош тортган.
Шунга кўра, жорий йилнинг 14 сентябрь куни давлат ижрочилари тегишли органлар ва холислар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда икки нафар вояга етмаган фарзандлари онаси Г.Эргашева тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар