Вояга етмаган фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди

Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.И. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи И.Н.нинг уйидан кетишга мажбур бўлган.
Бироқ вояга етмаган 2023 йилда туғилган фарзанди Б.О.ни ўзи билан олиб кетаолмагач, судга мурожаат қилган.
Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан вояга етмаган Б.О. жавобгар И.Н.нинг тарбиясидан даъвогар Ж.И. тарбиясига олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 17 июнь куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар И.Н. вояга етмаган фарзандининг онасига иҳтиёрий равишда топшириши тўғрисида бир неча бора огоҳлантирилган.
Лекин, жавобгар И.Н. фарзандини онасига беришдан бош тортганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 20 июль куни МФЙ вакиллари ҳамкорлигида ва ҳолислар иштирокида вояга етмаган болани онаси тарбиясига олиб берилиши таъминланди.































Изоҳлар 0
…