18:30 / 16.09.2020
2 205

Божхоначилар 10,5 млрд. сўмлик “қўлқоп” операциясини фош этишди

Божхоначилар 10,5 млрд. сўмлик “қўлқоп” операциясини фош этишди
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида харакатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан божхона тўловлардан қочиш мақсадида йўл-юк кузатув ҳужжатларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодини нотўғри кўрсатиш ҳолатларини фош этиш бўйича доимий равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тезкор ходимлар томонидан “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимизга олиб келинган, “Резина қўлқоплар” товарлари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, контейнерларда “Резина қўлқоплар” ўрнига, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 5 млрд 125 млн. сўмлик “Трикотаж қўлқоплар” борлиги аниқланди. Натижада, 6 млрд. 101 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур постда хориждан келган темир йўл котейнерларидан яна бири кўздан кечирилди. Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилган “Резина қўлқоплар” ўрнида умумий қиймати 5 млрд 324 млн.сўмлик “Трикотаж қўлқоплар” борлиги фош бўлди.

Ҳолат юзасидан 6 млрд. 454,56 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 10,5 млрд. сўмлик “қўлқоп” операциясини фош этишди