17:00 / 17.09.2020
1 618

Онкологик касалликларни эрта аниқлашда муҳим бўлган тизим йўлга қўйилди

Онкологик касалликларни эрта аниқлашда муҳим бўлган тизим йўлга қўйилди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида патоморфология текширувларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик битими имзоланди.

— Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ipsum Pathology” МЧЖ ўртасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида патоморфология текширувларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик битими имзоланди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хусусий шериклик ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Камолхўжа Эшназаров.

— Битимга асосан, “Ipsum Pathology” МЧЖ 3,5 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш орқали онкологик касалликларни аниқлашда ўта муҳим бўлган патомарфологик лаборатория текширишларини бугунги бозор нархидан арзон нархларда, замонавий технологияларни жорий қилиш орқали халқаро стандартларга мос равишда ташкил қилиши белгилаб қўйилган эди.

Лойиҳа доирасида ишлар бошлаб юборилган. Аввало, 15 та янги иш ўрни яратилиб, мураккаб лаборатория таҳлиллари аниқлик билан сифатли бажарила бошланди. Ушбу лойиҳанинг ишга тушиши беморларда ўтказиладиган таҳлилларни олиш муддати аввалги 7-10 кундан 3-4 кунга қисқартирди. Бу эса беморларнинг шифохонада бўлиш даврини деярли икки баробарга камайтирди.

Бундан ташқари, лаборатория таҳлил натижаларини электрон шаклда сақлаш ва узатиш, ўта юқори аниқлик билан хулосалар бериш имконияти пайдо бўлди. Зарур бўлганда, нафақат маҳаллий, балки хорижий давлатларнинг малакали шифокорларига таҳлил натижаларини юбориб, маслаҳатлашиш имкони яратилди. Бу эса айнан касалликка тўғри ташхис қўйиш ва даволашни тўғри танлаш учун қулай шароит яратади. Лаборатория таҳлиллари нархи ҳам бошқа хусусий тиббиёт муассасаларига нисбатан бир неча баробар арзон экани диққатга сазовор.

Ушбу лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши беморларга тўғри ташхис қўйиш, самарали даволаш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг меҳнат унумдорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Онкологик касалликларни эрта аниқлашда муҳим бўлган тизим йўлга қўйилди