
Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.
Ўктам Барноев 1997-2000 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2000-2002 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида раҳбар, 2002-2004 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуасида етакчи мутахассис, 2004-2005 йилларда ҳукуматнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2005-2007 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.
2007-2008 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири биринчи ўринбосари, 2008-2010 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими, 2011-2016 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика сув инспекцияси бошлиғи, 2016 йилда «Ўзагрокимё» компанияси бошқаруви раиси лавозимларида хизмат кўрсатган. У 2016 йил декабрида Бухоро вилояти ҳокимлигига тайинланган. 2020 йил 28 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Ўктам Барноев Ўзбекистон бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар