3 383
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)
Тошкент шаҳрида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан тайёрланган лавҳада маълум қилинди.
Хабар берилишича, 12 сентябрь куни Дилфуза исмли фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётганини маълум қилган.
Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳина исмли аёлнинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилди.
Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Шойиста Зокирова бўлиб чиққан. У аризачини 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди.
Шойиста Зокирова тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазкур иш Мирзо Улуғбек тумани ИИБга юборилган.
Тезкор-тергов маълумотларига кўра, Шойиста яна уч нафар қизни Истанбулга фоҳишалик қилишга юбормоқчи бўлган. Шойиста ҳар бир юборилаётган қиз учун 1000 доллардан ишлаб олишни режа қилган.
Маълум бўлишича, Туркияга юборилаётган қизларнинг йўл ва яшаш харажатлари жиноий гуруҳнинг Туркиядаги бошқа бир аъзоси томонидан тўлаб берилиши керак бўлган. Жўнатилган қизлар эса Туркияда жиноий гуруҳ учун 5000 доллардан ишлаб бериш мажбуриятини олиши керак бўлган.
Ҳолат юзасидан Шойиста Зокировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган аёлга нисбатан бошқа ҳолатлар ҳам текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди