
Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод этилади. Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Айни дақиқаларда Наманганда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ташкилий масала кўрилиши кутилмоқда.

Хайрулло Бозоров.
Қайд этишларича, шу вақтгача Наманган вилоятига ҳокимлик қилиб келган Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилади. Маълумотларга кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланади. Наманган вилояти ҳокими лавозимини ким эгаллаши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
25 сентябрнинг ўзида Фарғонада ҳам Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиши, унда Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилиниши, Хайрулло Бозоров эса вилоятнинг янги раҳбари сифатида таништирилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар