08:53 / 26.09.2020
2 319

Коронавирусга чалинганда Covid-19`га хос бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми?

Коронавирусга чалинганда Covid-19`га хос бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми?
Фото: Reuters
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида АОКАда брифинг ўтказилди. Унда фуқаронинг “Беморларда Covid-19`га тегишли бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми? Дўстимда қусиш кузатилмоқда. Шу бўйича маълумот берсангиз”, дея йўллаган мурожаати бўйича маълумот берилди.

Беморларни кузатиш жараёнида коронавирус инфекциясининг белгилари ҳар доим ҳам юқори ҳарорат ва йўтал билан чекланмайди. Баъзи беморларда қалтираш, сезгининг йўқолиши, қусиш, бундан ташқари тери ва кўз зарарланиши ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари баъзи болаларда вирус юрак ва қоринда оғриқ, қарияларда эса бефарқлик ва уйқучанлик билан намоён бўлган. Бундай ҳолларда ушбу белгиларга ўз вақтида эътибор қаратиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим
”, - деди Наргиза Нуруллаева.

Штаб аъзосининг таъкидлашича, шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш - барча учун умумий тавсия ҳисобланади.

Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари С витамини қабул қилиш мумкин. Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади
”, - деди Нуруллаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинганда Covid-19`га хос бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми?