Фото: Getty Images
Санкт-Петербургдаги И.И.Жанелидзе номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институти олимлари коронавирус келтириб чиқарган оғир шаклдаги касалликни қонда эркин темир даражаси ошишига олиб келувчи токсик заҳарланишдаги каби даволаш мумкинлигини айтишмоқда.
Таъкидланишича, олимлар бундай хулосага Хитойнинг Ибин университети ва Сичуан фан ва техника университети олимлари илгари сурган фараз асосида келишди. Хитойлик олимларнинг фикрича, коронавирус гемотоксик таъсирга эга бўлиб, бунда гемоглобин молекулаларидан икки валентли темир атоми сиқиб чиқарилади. У эса қонга тушиб, томирлар девори, сўнгра ички аъзоларнинг зарарланишига олиб келади.
Эркин темирнинг меъёридан кўплиги капилляр сизиб чиқиш, яъни қон зардобининг томирлар девори орқали чиқиб кетишига олиб келади. Бунинг натижасида тўқималарга етказилувчи кислород оқими камаяди. Коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморларда айнан шу симптомлар кузатилаётгани сабаб олимлар инфекцияни гемолитик заҳарлар билан заҳарланишдаги каби даволашни таклиф қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди