21:15 / 29.09.2020
2 621

Дўконга чиққанда коронавирусни юқтириб олмаслик учун қандай йўл тутиш керак?

Дўконга чиққанда коронавирусни юқтириб олмаслик учун қандай йўл тутиш керак?
Фото: Pixabay
Карантин даврида ижтимоий масофани сақлаш инсон ҳаёти хавфсизлигининг энг яхши чораларидан бирилиги маълум. Шунингдек, ниқоб, қўлни дезинфекциялаш каби бир қатор гигиена қоидаларига амал қилиш ҳам шунинг сирасига киради. Лекин кунига юзлаб одамлар жамланадиган ҳамда расталарда турган маҳсулотларга қўл билан тегиб кўрилган савдо масканларида одамлар ўзини қандай ҳимоя қилиши керак? Айнан харид орқали вирус юқтириб олиш даражаси юқорими? Пандемия даврида мутахассислар харид хавфсизлиги билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди.

Дўкон расталаридаги маҳсулотларни иложи борича камроқ ушлаш керак.
Албатта, савдо марказларига ташриф буюрган минглаб харидорлар деярли барча маҳсулотларга қўл билан тегинади. Шунинг учун маҳсулотлар қадоғида турли хил бактериялар ва инфекциялар тўпланиб туради. Бундай хавфдан ҳимояланиш учун расталарда тахлаб қўйилган керакли маҳсулотнинг энг орқа қатордагисини харид қилиш керак, бу хавфни бироз бўлса-да, камайтиради. Шунингдек, албатта, уйда уларни ювиб ишлатиш тавсия этилади.

Савдо шохобчасидаги арава тутқичларини дезинфекция қилиш керак.
Харид чоғида энг кўп фойдаланиладиган восита – аравача тутқичини дезинфекция қилишни ёдда сақлаш зарур. Шунингдек, қолқоп тақиш ҳам яхши самара беради. Ҳисоблашиш вақтида иложи борича қоғоз пулларни ишлатмаслик зарур, чунки улар энг кўп микроб манбайи сифатида хизмат қилади.

Шахсий сумка ёки халталардан фойдаланиш яхшироқ.
Дўконларда маҳсулотлар солиб бериладиган пакетлардан кўра, уйдан келтирилган махсус сумка ёки халталардан фойдаланиш тавсия этилади. Кейинчалик уларни қайта ювиб, зарарсизлантириш мумкин.

Мева ва сабзавотларни ювиш керак.
Одатда харид қилинган мева ва сабзавотлар қадоғи билан музлаткичга қўйилади ва фақатгина истеъмол қилишдан аввал ювилади. Энди вазият бироз бошқача, маҳсулотлар уйга келтирилган заҳоти ювиб, тозалаб сўнгра музлаткичга қўйиш тавсия этилади. Шу орқали вируснинг бошқа жисмларга юқиш эҳтимоли камайтирилади.

Ресторан ва кафеларда овқатланиш мумкинми?
Агар жамоат йиғиладиган ресторан ва кафеларда овқатланишни истайдиганлар бўлса, у ҳолда карантин қоидаларини текшириб кўриш зарур. Ижтимоий масофа, ниқоб, гигиена қоидалари каби. Талаблар ўз ўрнида бажарилса, албатта, севимли масканда овқатланиш мумкин. Шунингдек, хавфсизлик чоралари истеъмолчилар томонидан ҳам тўлиқлигича амалга оширилиши керак. Аммо тунги клублар, концерт ва театр томошалари айни дамда бундан мустасно.

Овқат тайёрлашда нималарга аҳамият бериш керак?
Овқат тайёрланиш жараёнидан аввал қўл ювишни канда қилмаслик керак. Шунингдек, жараён давомида ҳам тез-тез қўлни ювиш тавсия этилади. Айниқса, ишлатиладиган маҳсулотлар ва уларнинг қадоқларига эҳтиёт бўлиш жуда муҳим. Маҳсулотлар солинган пакетларни иложи борича ташлаб юбориш ёки ювиб ишлатиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дўконга чиққанда коронавирусни юқтириб олмаслик учун қандай йўл тутиш керак?