Икки ёшли бола уч ёшигача икки рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш4K
Икки ёшли бола уч ёшигача икки рекорд ўрнатди

Британиялик Жуд Оуэнс ҳали уч ёшга ҳам тўлмай туриб, снукер ва пул ўйини бўйича икки бор Гиннесс рекордини янгилади.

Жуд снукер билан жуда кичик ёшидан шуғуллана бошлаган. У катталар учун мўлжалланган столда мураккаб зарбаларни бажариб, тенгдошларидан ажралиб турган.

Гиннесс жаҳон рекордлари маълумотига кўра, Жуд 2 ёш 261 кунлигида снукерда икки шарни бир зарбада тушириш бўйича энг ёш иштирокчига айланган.

Орадан кўп ўтмай, у яна бир рекордни қайд этди. Жуд 2 ёш 302 кунлигида пул ўйинида bank shot амалга ошириб, ушбу натижа бўйича ҳам энг ёш рекордчи бўлди.

Қизиғи, Жуд катталар учун мўлжалланган снукер столига етиши учун махсус курсичадан фойдаланади. Шунга қарамай, у мураккаб зарбаларни аниқ бажара олиши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган.

Шу тариқа, ҳали уч ёшга ҳам етмаган Жуд Оуэнс Гиннесс китобига икки карра рекордчи сифатида кирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?