19:19 / 18.10.2020
3 139

Жиноят жазосиз қолмади

Жиноят жазосиз  қолмади
Халқимизда “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” - деган гап бор. Бу гап бежизга айтилмаган. С.Рахимов муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги сабабли жиноий жавобгарликка тортилган эди. Лекин суд томонидан унинг ёшлиги эътиборга олиниб, бир маротаба имкон берилган эди. У жинояти учун жазодан озод қилинган бўлса-да, тавба нелигини билмади.

С.Рахимов, 2020 йил февраль ойининг ўрталарида спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Навбаҳор тумани “М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини, Жизлон дашт ҳудудидаги С.Ўнгаровнинг қўй қўрасига девор тешиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, қўй қўра ичидан баҳоси 800.000 сўмлик бир бош қўйини яширин равишда талон-торож қилиб, С.Ўнгаровга умумий ҳисобда 800.000 сўмлик моддий зарар етказиб, А.Боқиевга ушбу бир бош қўйни ўзига тегишли эканлиги, мол бозорга сотиб келиши тўғрисида айтиб, унга асоссиз ва ёлғон важларни келтириб, ушбу қўйни яширин равишда талон-торож қилган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, 2020 йил февраль ойининг ўрталарида ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Навбаҳор тумани, “М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини, Жизлон дашт ҳудудидаги Ч.Ўнгаровнинг қўй қўрасидан А.Боқиев ва бошқалар билан чиқиб кетиб, Кармана тумани ҳудудига бориб, яна жиноий ҳаракатларини ниқоблаш ва такрорий ўғирлик қилишни режалаштириб, тергов жараёнида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Матиз русумли автомашина билан ушбу қўй қўрага келиб, қўй қўрага девор тешиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, ушбу номаълум Матиз русумли автомашина ҳайдовчисига ҳам ўзини қўйлари эканлигини айтиб, ҳар бирининг баҳоси 800.000 сўмдан бўлган икки бош 1.600.000 сўмлик қўйларини яширин равишда талон-торож қилиб, Конимех туманидаги мол бозорга тергов жараёнида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган фуқароларга сотиб юборган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов томонидан кўриб чиқилиб, С.Рахимовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқини тузатишнинг имкони йўқ деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
С.Рахимов ёлғиз яшарди. Унинг ўғри ва ароққа муккасидан кетганлигини билган турмуш ўртоғи ҳам фарзандини олиб уйига кетган эди.

Шу ўринда, боболаримизнинг “нима эксанг шуни ўрасан” деган мақоллари нақадар тўғри эканлиги яна бир бор исботини топади.

Зафар Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят жазосиз қолмади