16:52 / 21.10.2020
3 695

Давлат тили - миллат фахри

Давлат тили - миллат фахри
Тарихга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида” ги Қонуни 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинди ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги №167-I-сонли Қонунига асосан, давлат тилини изчил жорий этиш жараёнини такомиллаштириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтишини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили туўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири қабул қилинди.

Бугунги кунда жаҳондаги кўплаб мамлакатлар халқлари давлатимиз рамзлари - Ўзбекитон Республикаси байроғи, герби, давлат мадҳияси қаторида ўзбек тилига ҳам ҳурмат билан қараб, нафис ва бой тил сифатида юксак баҳо бериб келмоқдалар.

Ҳар йили 21 октябрь куни мамлакатимизда тил байрами сифатида нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санътни юксак поғоналарга кўтариш асосий мақсадлардан ҳисобланади.

Инсоният тарихида тилга доимо катта эътибор бериб келинган. Китобда тилшунослик фанини ривожлантириш учун, айниқса тилнинг жамиятда тутган ўрни, қўлланилиши ва ривожланиши учун зарур омиллар ҳамда тилнинг инсонлар маънавияти, маданияти, урф-одати, менталитети билан боғлиқ этнолингвистик ва психолингвистик жиҳатларни чуқур ўрганишга ундочи даъватлар бор.

Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация ва ахборот технологиялари, банк-молия тизими каби ўта муҳим соҳаларда она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур тушунча сифатида белгиланмоғи лозим.
Ўзбек тили байрами судлар томонидан ҳам ҳар йили муносиб қарши олинади.

21 октябрь – ўзбек тили байрами муносабати билан, Навоий вилояти, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва Навбаҳор туман маъмурий суди ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган ўзбек тили бўйича мутахассис, судья ва суд ходимларига, ўзбек тилининг пайдо бўлиши тарихи, уни тил сифатида шаклланиши, ўзбек тилига берилаётган эътибор, она тилимизнинг ривожланиши учун давлат томонидан берилаётган эътиборлар ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Ўзбек тили байрами кунини нишонлаш бўйича ўтказилган маърифий тадбирда, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5850-сонли Фармони қабул қилинганлиги, Фармонга мувофиқ, тегишли вазирликлар ва кенг жамоатчиликнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун - 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф маъқуллангани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг
раиси А.Ибодов

Туман судининг девонхона
мудири Б.Фармонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат тили - миллат фахри