19:02 / 21.10.2020
1 923

Фурқатда қарздор отадан 9,6 млн. сўм алимент ундирилди

Фурқатда қарздор отадан 9,6 млн. сўм алимент ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 09.07.2019 йилдаги 2-1503-1901/8551-сонли суд буйруғига асосан қарздор Пўлатов Хусанжон Бахтиёржон ўғлидан ундирувчи Пўлатова Зубайда Ахатовна фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг 3/1 қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Суд буйруғи ва ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси қарздор Х.Пўлатовга шахсан тақдим этилган. Бироқ, у 2019 йил июль ойидан 2020 йил октябрь ойига қадар бўлган 9 600 000 сўм алимент пулларини умуман тўлаб бермаган. Бунинг устига бюро давлат ижрочиларидан қочиб юрган.

18.10.2020 йилда Х.Пўлатов бюронинг туман бўлими қидирув гуруҳи ходимлари томонидан ушлаб келтирилган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан тегишли материаллар расмийлаштирилган. Бироқ, тўпланган ҳужжатларга судгача ҳам етиб бормади. Ўз ҳаракатлари оқибатини яхши тушунган қарздор 9 600 000 сўм алимент пулини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фурқатда қарздор отадан 9,6 млн. сўм алимент ундирилди

Жамият янгиликлари