2 724
Ўзбекистонда эпидемия қоидаларини бузиб ҳаракатланаётган транспортларни ушлаб туриш тартиби жорий этилади
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.
Эндиликда кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг масъулиятини ошириш, санитария-эпидемиология назорати марказларининг ҳаддан ташқари даражасига эга бўлган иш юкламасини енгиллаштириш назарда тутилгани қайд этилди.
Кодексда, шунингидек, назарда тутилган транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига ҳам бериш баён этилмоқда.
Таъкидланишича, қонун билан киритилаётган ўзгартишларга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан бир қаторда ички ишлар органларига ҳам бериш назарда тутилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва эълон қилинган кундан кучга киришини инобатга олиб, мутасадди идораларга уни кенг тарғиб қилиш ҳамда тўлиқ ишлаши учун зарур механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди