15:53 / 23.10.2020
3 999

Яроқлилик муддати ҳеч қачон тугамайдиган истеъмол маҳсулотлари

Яроқлилик муддати ҳеч қачон тугамайдиган истеъмол маҳсулотлари
Фото: «Домашний очаг»
Ошхонангизда борлиги ёдингиздан чиқиб кетган маҳсулотлар ҳали ҳам турганига гувоҳ бўлсангиз, уларни ташлаб юборишга шошилманг. Айниқса, қуйидаги рўйхатдан ўрин олган бўлса.

Донли маҳсулотлар
Ловия, нўхат, ясмиқ ва бошқа донли маҳсулотларнинг ранги ўзгариши мумкин, лекин шунда ҳам уларни истеъмол қилса бўлади. Тадқиқотда 30 йилдан ортиқ сақланган ловиянинг сифати шунча йилдан кейин ҳам ўзгармагани аниқланган.

Туз
Туз — минерал ва унинг бузилиши мумкин эмас. Унга сув тегса қотиб қолиши мумкин, лекин хусусияти ўзгармайди. Ёдланган тузни эса бир йилдан узоқ сақлаб бўлмайди. Чунки бу вақт давомида ёд буғланади. Шунга қарамасдан ош тузи сифатида фойдаланса бўлади.

Сирка
Оқ сирка узоқ йиллар давомида сақланади. Бунинг учун қуёш нурларидан узоқда ёки иссиқ бўлмаган жойда бўлиши керак, йўқса чўкма ҳосил бўлиши ва маҳсулот таъми ҳам ўзгариши мумкин.

Шакар
Шакарнинг ҳам туз каби сақланиш муддати бўлмайди. Аммо у ҳам сув ёки намлик сабаб қотиб қолиши мумкин. Шунга қарамасдан уни ҳам ишлатса бўлади. Жигарранг шакар ва шакар кукуни ҳам йиллар давомида айнимасдан сақланади.

Асал
Асал табиий ва ишлаб чиқарувчи томонидан бошқа қўшимчалар қўшилмаган бўлса, айнимайди. Харид қилишда шошилмасдан, табиий эканига ишонч ҳосил қилиш керак. Асал йиллар давомида сифати ва таъми ўзгармасдан сақланади, фақат суюқлиги аввалгидай бўлмасдан, қаттиқлашиб бориши мумкин. Лекин аввалгидек мазали бўлиб қолади.

Гуруч
Гуруч совуқ ҳароратни яхши кўради. Унинг сақланиши учун мукаммал ҳарорат — 5-15 даража ҳисобланади. Агар шундай ҳароратда бўлса, 30 йил давомида айнимасдан сақланади. Герметик идишдаги гуруч эса хона ҳароратида бир ярим йилдан узоққа бормайди.

Қуруқ сут
Агар мазкур сут маҳсулоти барча санитар қоидаларга амал қилинган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлса, узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин. Уни яхшилаб ёпиладиган қопқоқли идишда, қуруқ жойга қўйиш керак.

Қуритилган гўшт
Агар гўшт тўғри қуритилган ва барча эҳтиёт чораларига амал қилинган бўлса, қуруқ ва қоронғи жойда 50 йилгача сақласа бўлади.

Соя соуси
Соя соуси очилганидан кейин 3 йилгача сақлаш мумкин. Унинг ҳиди ўзгариши ва чўкмалар ҳосил бўлиши мумкин, аммо айнимайди ва мазаси ўзгармайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яроқлилик муддати ҳеч қачон тугамайдиган истеъмол маҳсулотлари